Смекни!
smekni.com

История создания компьютеров и современное их развитие (стр. 9 из 9)

Xeon процессорлари тизим ахборотини сақлаш учун мўлжалланган янги воситаларга эга. Процессордаги фақат ўқиш учун мўлжалланган процессорга оид ахборотни сақловчи доимий хотира қурилмаси PIROM (Processor Information ROM) ядро процессори ва кэш-хотира қурилмасининг электр таснифларини (частоталар диапазони ва истеъмол қилинадиган электр кучланишларни), Sтаснифларни ва процессорнинг 64 битли серия рақамини сақлайди. CPUID идентификациялаш йўриқномасига кўра бундай ахборотга кириб бўлмайди. Энергия жиҳатидан мухтор саналган Scratch EEPROM хотира қурилмаси процессорни (ёки ушбу процессор ўрнатилган компьютерни) етказувчи томонидан тизимга оид ахборотни киритиш учун мўлжалланган бўлиб, бундан бошқа навбатдаги ахборотни киритишдан ҳимоя қилинган бўлиши мумкин. Процессор, ҳароратни назорат қилиб бориш учун дастурланадиган қурилма билан биргаликдаги ҳарорат датчиги (ядро кристали устига жойлаштирилган термодиод) билан жиҳозланган. Ушбу қурилма картридж синовдан ўтказилаётган босқичда муайян процессордаги термодиод бўйича текшириб тўғриланадиган аналог-рақамли ўзгартиргичга эга. Термометр созланишининг доимий сони (константаси) PIROM га киритилади. Ҳароратни назорат қилиш қурилмаси дастурланади, яъни унга ўзгартиришлар частотаси ҳамда ҳарорат чегаралари киритилади. Ҳарорат ушбу чегараларга етганида тизим ишида узилиш рўй берган сигнал шаклланади. PIROM, Scratch EEPROM ва ҳароратни назорат қилиш қурилмаси билан ҳамкорлик қилиш учун процессор I2C интерфейсига асосланган кетма-кет уланган қўшимча SMBus (System Management Bus) шинасига эга.

Pentium III русумли процессор

1999 йил Intel корпорацияси Pentium III ва Pentium III Xeon процессорларини ҳавола этди. Стол устига ўрнатиладиган шахсий компьютерлар учун мўлжалланган Intel Pentium III процессорида зикр этилган йилга қадар иш унумдорлигини мисли кўрилмаган даражада ошиши, бошқарилиш ва Интернет билан ишлаш қулайлигини таъминлаш борасида эришилган технологик ютуқлар мужассам этилган. Интернет фойдаланувчилари ва ахборот бериб бориладиган мультимедиа-иловалар учун асосий инновация (янги пайдо бўлган нарса) – ахборот оқимларига оид SIMD-кенгайтиришлар бўлди. Уларга кирган 70 та янги командалар тасвирлар, 3D-графикалар, товушли ва видео ахборот оқимларига ишлов бериш, шунингдек нутқни таниб олиш имкониятларини сезиларли даражада кенгайтирди. Интернетиловаларнинг келгуси авлодлари учун ҳам етарли бўладиган қуввати учун ҳам Pentium III процессор – узоқни кўра билган шахсий компьютер фойдаланувчилари учун аъло компьютер бўлиб қолди.

Мазкур процессорларнинг барчаси 0,18 микронли илғор ишлаб чиқариш технологияси асосида оммавий равишда ишлаб чиқарилади. Ушбу технология такт частотасининг ошишини, бир қатор муҳим янгиликлар киритилгани боис иш унумдорлиги янада ортишини, энергия истеъмоли пасайишини таъминлади, ўлчами одам сочи толасининг беш юздан бир қисми ўлчамига тенг нарсаларга ишлов бериш имкониятини беради.

Стол устига ўрнатиладиган ва олиб юриладиган шахсий компьютерлар учун чиқарилган Pentium III, шунингдек, серверлар ва иш станциялари учун ишлаб чиқарилган Pentium III Xeon процессорлари принципиал жиҳатдан янги саналган бир қатор ўзига хос технологик хусусиятларга эга. Бундай хусусиятлар жумласига Advanced Transfer Cache русумли 2 даражага мансуб кэш-хотира қурилмаси ҳамда тизимга оид такомиллаштирилган буферлаштириш жараёни киради.

Advanced Transfer Cache технологиясининг қўлланилиши процессор ядроси билан процессор ичига ўрнатилган, 256 Кбайт ҳажмли 2- даражага мансуб тўла тезлик билан ишловчи кэш-хотира қурилмаси ўртасидаги сигнал ўтказиш йўлини икки ҳисса кўпайтириш имконини яратди.

Ўз навбатида, тизимга оид такомиллаштирилган буферлаштириш жараёни “буферлар”нинг сони ортиши туфайли маълумотларнинг тизим шинасидан процессорга жадал ўтишини таъминлайди.

0,18 микронли янги ишлаб чиқариш жараёнида фтор билан легирланган кремний диоксидидан (SiOF) тайёрланган кам ҳажмли изоляторларга эга алюминийдан қилинган олти қатламли ўзаро бирикмалар қўлланилади. Бу эса, ўз навбатида, истеъмол қилинадиган кучланишни 1,1-1,65 Вольтга қадар пасайтириш имконини яратади (бугунги процессорлар ичида энг кўп энергия истеъмол қиладиганлари 1,35 Вольт кучланиш истеъмол қилади). Pentium III процессорлари контактлари бир томонда жойлаштирилган картридж кўринишида ишлаб чиқарилади (Single Edge Contact Cartridge 2, S.E.C.C.2). Бундай картридж процессорни ўрнатиш ва ҳимоя қилиш қулайлигини ҳамда келгусида ишлаб чиқариладиган юқори унумдор тизимларга мослашишини таъминлайди. 440BX русумли AGPплатформа билан мос келиши процессорнинг мавжуд тизимларга ўрнатиш имконини беради ва компьютер бозорида янада янги компьютерлар чиқарилишини жадаллаштиради.

IA-64 архитектурали процессорлар

1995 йили биринчи 32 разрядли кўп вазифали 80386 русумли процессор пайдо бўлганидан сўнг IA-64 архитектураси процессорлар технологияси соҳасида энг аҳамиятли ютуқ бўлиб қолди. Ўша даврда IA-64 архитектураси илк бор Itanium процессорида жорий этилиши ва 2000 йилда ишлаб чиқарила бошланиши режалаштирилган эди. Ушбу процессор ўша йилларда мавжуд архитектураларда кузатилган чекланишларни енгиб ўтиши ҳамда бўлғуси равнақи учун иш унумдорлигининг захирасини таъминлаши кутилган. Itanium негизида тайёрланадиган серверлар ва иш станциялари EPIC (Explicitly Parallel Instruction Computing) деб ном олган янги функционал имкониятлар комплекси туфайли мисли кўрилмаган иш унумдорлиги, масштабланиши билан ажралиб туриши режалаштирилган.

ХОТИМА

1971 йилнинг ноябрь ойида эндигина оёққа тураётган Intel корпорациясининг муҳандислари томонидан ишлаб чиқилган дунёда энг биринчи 4004 русумли микропроцессор яратилганидан бугунги кунга қадар эришилган ютуқларни ўша даврларда ақлга сиғдириб бўлмас эди.

Агар тараққиёт шу зайлда давом этаверса башарият яқин келажакда яна қандай чўққиларни забт этишини бугун тасаввур қилиш қийин. Процессорларнинг жадал ортиб бораётган кучи, улар қўлланиладиган соҳалар кўламини қанчалик кенгайтириб юборишини, бизнес ва коммуникацияда, уйда ва иш жойида яна қандай янги информацион муҳитлар пайдо бўлишини, бугун фараз қилиб кўрилмаган яна қандай имкониятлар пайдо бўлишини чиндан ҳам кишига олдиндан башорат қилишни мушкуллаштиради.

Intel эса бу борада олиб бораётган ўз изланишларини, янги технологияларни реал воқеликка айлантириш йўлидаги хаттиҳаракатларини жадал давом эттирмоқда. Шу мақсадда корпорация янги маҳсулотлар ишлаб чиқмоқда, ҳамкорлик доираларини кенгайтирмоқда, шерикчилик муносабатларини ўрнатмоқда, истеъмолчиларнинг фикр-мулоҳазалари, фойдаланувчиларнинг тилакистакларини диққат билан ўрганиб бормоқда. Бироқ, порлоқ келажакни яқинлаштириш йўлида амалга оширилаётган ишлар, ўтмишни унутиб юбориш кераклигини англатмас, асло. Шу боис корпорация Intel архитектураси негизида яратилган мавжуд дастурий таъминотлар бенуқсон ишлашини давом эттириши учун ўзининг анъанавий, яъни мосликни таъминлаш сиёсатига амал қилиб бормоқда.


[1]Интерфейс (ингл. interface), ҳисоблаш тизимидаги қурилмалар ўртасида (мисол учун, ахборот киритиш қурилмаси билан хотирада сақлаш қурилмаси ўртасида) ахборот алмашинуви учун мўлжалланган, бир хил сигнал ва аппаратларга эга алоқа тизими.

[2]Изоҳ: Рисола давомида бугунги кунда кенг тарқалган IBM PC русумли ва шунга ўхшаш компьютерларнинг тузилиши мисол тариқасида кўриб борилади.